Тошкент – Олмаота поезди чипталарига чегирма жорий қилинди. Нархлар тушиши кутилмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Қазақстан темир жоли миллий компанияси» раҳбарияти иштирокида ўзаро чипталар нархини пасайтириш масаласи бўйича музокара ўтказилди.
Унга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб «Қазақстан темир жоли» миллий компанияси» АЖ томонидан Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналишидаги тезюрар «Тулпар-Талъго» поездининг чипталарига белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинди. Хусусан, мазкур йўналишга поезд йўнашидан 0-5 кун олдин чипта харид қилинса СВ ҳамда купе туридаги вагонларга – 25 фоиз, ўриндиқли вагонларга – 15 фоиз, қўшимча йиғимларга – 53 фоизли чегирма берилади.
Шунингдек, яқин кунларда «Тулпар – Талъго» поездининг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter