Тошкент шаҳрининг икки тумани вақтинча электрсиз қолади

Тошкент шаҳри Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида 2 июль куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.
Шу куни ҳудудлардаги 2 та подстанциянинг юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли соат тонгги 05:00 дан 08:00 га қадар электр энегрияси ўчирилади.
Электр бўлмайдиган манзиллар ҳақида тўлиқ маълумот бу ерда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter