Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Пусан йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Тошкент ва Пусан йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Фото: "Dunyo" AA

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрига "Qanot Sharq" авиакомпаниясининг илк самолёти келиб қўнди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. "Пусан-Тошкент" йўналиши бўйича илк парвоз арафасида аэропортда мазкур ҳаво қатновининг тантанали очилиш маросим бўлиб ўтди.

Кимхе халқаро аэропорти ва "Qanot Sharq" авиакомпанияси вакиллари рамзий қизил лентани кесиб, 285 нафар йўловчига мўлжалланган биринчи рейсга рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб бердилар.

Шу тариқа, "Qanot Sharq" авиакомпанияси Тошкент ва Пусан ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Парвозлар қулай А-330 самолётларида ҳафтасига  икки марта – чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Пусанлик йўловчилар илгари Тошкентдан Сеулга учиб келишлари, кейин эса яна тўрт соатлик йўл босиб Пусанга етиб боришлари керак эди. Бу эса ортиқча вақт ва маблағ талаб қиларди. Эндиликда тўғридан-тўғри Пусан шаҳрига парвоз қилиш имконияти яратилди. Бу йўловчилар учун улкан қулайлик ва енгиллик демакдир. Янги рейс нафақат вақтни тежайди, балки саёҳатни янада ёқимли, тез ва самарали қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг