Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан «олинган» полковник вазир ўринбосари бўлди
Полковник Саидкарим Нишанбаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эътиборлиси, у вазир ўринбосари сифатида 2016 йилнинг сентябридан 2017 йил мартига қадар ҳам фаолият юритган. Шундан сўнг С. Нишанбаев Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланади (2017 йил, март). Бироқ бу лавозимда кўп ишламайди: 2018 йилнинг 5 март куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент топшириғига кўра вилоят прокурорига қўшилиб, у ҳам ИИБ бошлиғи вазифасидан озод этилади. Бу икки раҳбарнинг ишдан олиниши берилган вазифалар бажарилмагани билан изоҳланганди ўшанда.
Шундан сўнг полковник бир муддат Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи сифатида ишлагани айтилади.
Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига иккинчи бор тайинланишига қадар эса ИВВ Ташкилий департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритгани (мазкур тайинловга оид хабарда) алоҳида қайд этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter