Тошкент вилоятида 230 минг долларга ер сотаётганлар ушланди

Бўстонлиқ ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудидан ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар А.А., Р.А. ва И.С. (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.га тумандаги “Хўжакент” МФЙ ҳудудидан 20 сотих ер майдонини ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришлари эвазига 230 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.И. фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “Янги Гулзор” МФЙ ҳудудидаги 18 сотих ер майдонини 200 000 АҚШ доллари эвазига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter