Тошкент вилоятида майнингчи давлатга 1,2 млрд. сўмлик зарар келтирди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Қ.Т. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. «Султонравот» МФЙ ҳудудидаги турар-жой биносида «ArtMiner S9» русумли майнинг қурилмасиини ўрнатиб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 50,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter