Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент – Хўжакент йўналишидаги темир йўл капитал таъмирланмоқда

Тошкент – Хўжакент йўналишидаги темир йўл капитал таъмирланмоқда

Салар – Чирчиқ – Хўжакент темир йўл участкасида йўловчи поездларининг, шу жумладан шаҳарлараро йўналишда тезюрар ҳаракатни ташкиллаштириш бўйича темир йўлларни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Салар – Чирчиқ – Хўжакент темир йўл участкасида темир йўл изларини мукаммал таъмирлаш (реабилитация) ишлари икки босқичдан иборат.

Биринчи босқич, Салар – Чирчиқ қисмида бўлиб ўтади. Ҳозирда, ушбу темир йўл қисмининг 11 километрлик участкасида капитал таъмирлаш олиб борилмоқда.

Иккинчи босқичда, Чирчиқ – Хўжакент участкаси қамраб олинади. Унда, 17 километрлик инвентар релсларни улоқсиз релсларга алмаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, тезюрар ҳаракатни ташкил этишда мавжуд ҳаракат таркиб (электричка)лар ҳам модернизация қилинмоқда.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг