Тошкентда бир кунда 374 та қўпол қоидабузарликлар содир этилди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабарига бошқарма томонидан 2019 йил 21 январь куни жами 1929 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, улардан 374 та қўпол қоидабузарликлар, 207 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 9 тасини холатда хайдовчилар ҳаракат давомида уяли телефон фойдаланишлар ташкил этади.
Шунингдек, 13 та холатда ҳайдовчилар транспорт воситасини маст холатда бошқариши, 55 та холатда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, 27 та холатда транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариши, 2 та холатда ҳайдовчиларнинг тегишли рухсатномасиз транспорт воситасини ён ойналарини қорайтирилган холатда бошқариши, 261 та холатда пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши холатлари аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter