Тошкентда фавқулодда ҳолат жорий этиш таклиф қилинди
Коронавирус инфекциясидан касалланишнинг янада кўпайишини олдини олиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан карантин режимини кучайтириш таклиф этди.
Хусусан:
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этиш;
- Карантин шартларига риоя этилиши устидан лозим даражадаги назорат олиб бориш учун армияни қисман сафарбар этиш;
- Бутун республика ҳудудида темир йўл, ҳаво йўллари, автомобил транспорти орқали йўловчиларнинг шаҳарлар ва туманлараро ҳаракатланишини чеклаш;
- Жойларда, айниқса мамлакатнинг чекка ҳудудларида кўчма пунктлар ва лабораториялар ташкил этиш ва уларни коронавирусни аниқловчи экспресс-тестлар билан таъминлаш;
- Covid-19 вирусини аниқлашга мўлжалланган экспресс-тестларнинг импорти ва реализацияси билан шуғулланувчи хусусий секторни давлат томонидан қўллаб қувватлаш;
- Эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, жумладан барча муассаса ва ташкилотлар, жамоат жойлари (транспорт, дам олиш жойлари,савдо марказлари,бозорлар,ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, кўп қаватли биноларнинг кириш жойлари) биноларини бепул дезинфекция қилиш;
- Алоҳида корхона ва ташкилотларни зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш, масалан, шахсий ҳимоя воситалари( тиббий ниқоб, респиратор ва б.), антисептик воситалар, препарат ва ускуналар (сунъий нафас олдириш аппаратлари);
Масофавий хизмат кўрсатиш тизимини, шу жумладан ҳудудларда зарур тиббий дорилар ва воситалар, озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотларни етказиб бериш хизматларини кенгайтириш.
Эслатиб ўтамиз, 24 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридан кириб-чиқишга чеклов қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter