Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи станциялар қурилади

Тошкентда ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи станциялар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги фаоллар йиғилишида қатнашмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида энергия тақчиллиги масаласига тўхталиб ўтди.

«Тошкент шаҳрида иссиқлик марказлари эскирган ва энергия сарфи жуда юқори. Аммо шунга яраша иссиқлик ҳам ишлаб чиқара олмайди. Битта станция сарфлаётган газ ва электр энергияси билан катта ҳудудни таъминлаш мумкин.

Шаҳарда охирги йилларда мисли кўрилмаган даражада ишлаб чиқариш корхоналари очилди. Албатта, уларнинг энергияга бўлган талаби ҳам шунга яраша. Мана ҳозир 55 минг иш ўрни яратишни режалаштиряпмиз. Табиийки, бу иш жойларига ҳеч бўлмаса чироқ ўрнатиш керак. Қолган технологияларни гапириш ҳам шарт эмас.

Йил ўтгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиб боради. Биз аввало замонавий технологияларни жорий этишимиз лозим.

Хориждан ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи технологиялар олиб келамиз ва иссиқлик марказларини қайта жиҳозлаймиз. Уч миллион киши яшайдиган шаҳарнинг таъминоти учун ҳар куни янгилик қилиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг