Тошкентда илк бор Technovation халқаро конференцияси ўтказилди
30 сентябрь куни Тошкентдаги JW Marriott Hotel’да Philip Morris International (PMI) компанияси ташкил этган Technovation халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон давлат идоралари вакиллари, Россия, Тожикистон ва Қозоғистондан келган шифокорлар ва олимлар, шунингдек йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Technovation тадбири бундан олдин Остона, Абу-Даби, Кейптаун, Работ ва Вашингтонда бўлиб ўтган. Ташкилотчилар тадбирни илмий ва технологик инновациялар, янги маҳсулот категорияларини тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинадиган халқаро майдон сифатида таништирди.

Очилиш маросими
Конференцияни PMI’нинг Жанубий Осиё, Ҳинд-Хитой ва МДҲ минтақалари бўйича президенти Марко Мариотти очди. Мажлисда Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилотидаги вакили Азизбек Ўрунов ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акром Алиев чиқиш қилди.

Инвестициялар ва тартибга солиш
Биринчи сессия «Инновацион трансформацияга инвестициялар» деб номланди. Унда Yashil Energy бош директори Нодиржон Насретдинов, Coca-Cola Ўзбекистон бош директори Казумаса Мукай ва PMI’нинг Қозоғистон ҳамда Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Омар Абделлатиф суҳбатлашди. Мунозарани Алфия Мусина бошқарди.
Кейин ўтган «Тартибга солиш лабораторияси»да иштирокчилар Kahoot викторинаси орқали ўзгаришлар даврида қўлланиладиган халқаро тартибга солиш амалиётларини ўзлаштирди. Конференцияни бошидан охиригача Камилла Каримова олиб борди.

Илм ва соғлиқ
Тушликдан олдин PMI илмий ҳамкорлик бўйича катта директори доктор Томоко Иида компаниянинг инновацион илмий йўли ҳақида маъруза қилди.
Иккинчи сессия «Technovation’лар соғлиққа зарарни камайтира оладими?» мавзусига бағишланди. Унда Ўзбекистондан тиббиёт фанлари доктори Жавоҳир Халмуҳамедов, Россиядан амбулатория ёрдами бўйича бош шифокор ўринбосари Борис Каспаров, Тожикистондан онколог, профессор Саида Умарзода ва Қозоғистондан хирург-стоматолог Мейрам Раганин сўзга чиқди.

Охирги сессия «Трансформация жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусида ўтди. Унда Ўзбекистон давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари фикр билдирди. Улар билан бирга Қозоғистон Миллий истеъмолчилар лигаси раҳбари Светлана Романовская ҳам иштирок этди. Мунозара янги маҳсулот категориялари пайдо бўлаётган шароитда тартибга солиш, истеъмолчиларни хабардор қилиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига қаратилди.
Конференция якунида Марко Мариотти якуний сўз билан чиқди. Дастурнинг иккинчи ярмида журналистлар спикерлар билан алоҳида интервью олиш имкониятига эга бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter