Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

Тошкент шаҳрида марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун янгиланган тарифлар эълон қилинди.

Унга мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши базавий тарифни ҚҚСсиз 711 641 сўм/Гкал (7 фоизга ошади) этиб белгилади.

Шунингдек:

  • аҳоли учун ҚҚСсиз 139 860 сўм/Гкал (15 фоизга ошади);
  • бюджет ташкилотларига 952 797 сўм/Гкал (18,8 фоизга ошади);
  • бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ҚҚСсиз 342 296 сўм/Гкал (40 фоизга ошади) миқдорида нархлар (тарифлар) қўлланилиши маъқулланди.

Қайд этилишича, янгиланган тарифлар «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХКнинг Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳисоботига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Кенгаш қарорида янги тарифларни жорий этиш санаси ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг