Тошкентда иситиш тизими нархлари тасдиқланди
Иссиқлик таъминоти тарифлари тасдиқланди. Унга кўра аҳоли ва тадбиркорлар учун нархлар ўзгармайдиган бўлди.
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши 2022-2023 йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади. Жисмоний шахслар шунингдек кичик, ўрта ва йирик бизнес учун тарифлар аввалги ҳолда қолади.
Иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар қуйидагича:
- аҳоли учун - 91 960 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда);
- кичик, ўрта ва йирик бизнес учун - 141 737 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда).
Бюджет ташкилотлари учун чакана тариф – 502 067 сўм/Гкални ташкил қилади. Ушбу тариф эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.
Қайд этилишича, базавий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ҳисобидан субсидияланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини 2022 йил 1 июлдан бошлаб Франциянинг Veolia компаниясига тегишли «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХКнинг шўъба компанияси 30 йил давомида бошқаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter