Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда кушхонадан қочиб кетган буқа отиб ўлдирилди (видео)

Тошкентда кушхонадан қочиб кетган буқа отиб ўлдирилди (видео)

Тошкент шаҳрида кушхонадан қочиб, одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди.

Пойтахт ИИББ берган хабарга кўра, жорий йил 21 август куни тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига кушхонадан қочган қорамол бир нафар фуқарони сузиб кетгани ва бошқа одамлар ҳаётига ҳам хавф туғдираётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ИИО ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.

«Воқеа жойига етиб келганимда, ҳақиқатан ҳам 1972 йилда туғилган фуқарони сузиб тан жароҳати етказганига гувоҳ бўлдим. Зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақирдим. Буқани ушлаш учун тунги навбатга ишлаётган экипажни чақирдим. Буқа фуқароларга қараб югургани сабабли хизмат автомобилида йўлни ёпишга мажбур бўлдим», – дейди ходим.

Аммо қорамол инспекторни ҳам сузган ва у тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шундан сўнг, буқа Бектўпи кўчасида бошқа фуқароларга шикаст етказмаслиги учун отиб ўлдирилган. 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг