Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда маст фуқаро тамаки чекиб, уйини ёқворди

Тошкентда маст фуқаро тамаки чекиб, уйини ёқворди

Фото: Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 4 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, ёнғинда 1 нафар фуқаро тан жароҳатини олган, инсонларни ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бериб ўтди.

18.09.2019 санасида, соат 00:15да Юнусобод тумани, 15-даҳа 48-уй 11-хонадонда уй жиҳозлари 10 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 20 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:22да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:35да бартараф этилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олган

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек фуқароларимиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг