Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қалбаки дорилар тайёрланиб, дорихоналарда сотилгани аниқланди

Тошкентда қалбаки дорилар тайёрланиб, дорихоналарда сотилгани аниқланди

Фото: ДХХ

Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи МЧЖ яширин цехда қалбаки дори воситалари тайёрлаб, шаҳар дорихоналари орқали сотиб келган. Ушбу жиноят ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.

Текширув давомида МЧЖга тегишли манзилдан жами 11 дона дори ишлаб чиқариш станоги, 21 дона дори қолипи ҳамда умумий оғирлиги 389 кг бўлган кукун ва таблеткалар, «Raikal» номли пневматик қурол ва бошқа нарсалар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, МЧЖга тегишли иккинчи манзилда ҳам яширин цех мавжуд бўлиб, ундан дори воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қолип ва ускуналар, бўш дори капсулалари, қутилари, йўриқномалар, кукун кўринишидаги хомашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази» ДМ экспертиза хулосасига кўра, яширин цехда «Урсосан 250 мг», «Нейромидин 20 мг», «Фаниган» дори воситалари қалбакилаштирилган.

Тадбир мантиқий давом эттирилиб, мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган дориларни сотиш билан шуғулланувчи ва «Фаниган» дори воситасини қалбакилаштириш бўйича буюртма бериб, 130 кг ушбу дорининг субстанцияларини келтириб берган шахснинг дорихонаси ҳам кўздан кечирилди.

Ушбу дорихонадан «Фаниган», «Азимак», «Ципролет» каби 15 турдаги 1 067 қути қалбаки ҳамда 14 турдаги 274 қути яроқлилик муддати ўтган дори аниқланган.

Ҳозирда ноқонуний цех ташкилотчиларининг уч нафарига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисмиб” ваг” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг