Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тиббий буюмларни ноқонуний сотаётганлар қўлга олинди

Тошкентда тиббий буюмларни ноқонуний сотаётганлар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент вилоятида тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда "Рh." МЧЖ раҳбари А.С. фуқаро Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 95 000 дона тиббий қўлқопларни фуқарога 180 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг