Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яроқсиз тиббий ниқоб ва қўлқоплар учун махсус пунктлар ташкил этилмоқда

Тошкентда яроқсиз тиббий ниқоб ва қўлқоплар учун махсус пунктлар ташкил этилмоқда

«Hashar week» лойиҳаси Ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Svb advisory» ва пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхонаси билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди.

Лойиҳа  ниқоб ва қўлқопларни хавфсиз йиғиш ва утилизация ишларини ташкил қилиш ғоясини илгари сурмоқда. Шунга мувофиқ, «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» корхоналари ўз тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига яроқсиз ниқоблар, резина қўлқоплар, турли тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрнатишни бошлади.

Мақсад эса, битта – чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғининг ҳамда атроф-муҳитнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли пунктларида турли хил юқумли ва инфекцион касалликларнинг олдини олишдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг