Тошкентда йўловчилар хавфсизлиги учун янги лойиҳага қўл урилди

Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция ўрнатилди. Унга милтилловчи сариқ ишорали светофор, тунда аниқ кўриниши учун ёруғлик диодли йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойининг ёритилишини кучайтириш учун қўшимча чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, бундай конструкция республикамизда ҳусусан, Тошкент шаҳрида илк бор татбиқ этилмоқда. Мазкур қулайлик ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter