Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда закот ва бошқа хайрия маблағларини ўтказиш учун инфокиоскалар ўрнатилди

Тошкентда закот ва бошқа хайрия маблағларини ўтказиш учун инфокиоскалар ўрнатилди

Фото: «vakillik.uz»

«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳридаги 12 та масжидга ҳамда Зангиота мажмуасига тижорат банклари билан ҳамкорликда хайрия, вақф, закот, ушр, фитр ва фидя тўловларни амалга ошириш учун инфокиоскалар ўрнатди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар берди.

«Kapitalbank» ва «Ipak yo'li banki» билан ҳамкорликда пойтахтнинг 12 та масжидига нақд пул ёки пластик карта орқали доимий тўловлар билан биргаликда мусулмонларга фарз бўлган закот ва бошқа хайрия тўловларини амалга ошириш учун инфокиоскалар ўрнатди.

Инфокиоскалар ўрнатилган масжидлар рўйхати:

  1. Ҳазрати Имом масжиди
  2. Минор масжиди
  3. Шайх Зайниддин масжиди
  4. Мирза Юсуф масжиди
  5. Новза масжиди
  6. Шайх Зиёвиддин масжиди
  7. Бўрижар масжиди
  8. Абдуллоҳ ибн Масъуд масжиди
  9. Катта Қозиработ масжиди
  10. Имом Бухорий масжиди
  11. Ракат масжиди
  12. Хўжа Аламбардор масжиди

Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуасида ҳам инфокиоска ўрнатилган.

Инфокиоскалар орқали закот ва бошқа маблағларни ўтказиш тартиби:

  • Керакли тиллардан бирини танлаб, тўлов хизматлари тугмаси босилади. Сизга турли тўлов хизматлари, жумладан, «ВАҚФ Хайрия», «ВАҚФ закот, фидя, фитр, ушр» ва «ВАҚФ вақф» хизматлари ҳам таклиф этилади. Керакли бўлимни танлаб банк картаси ёки нақд пул бандларидан бири танланади. Керакли сумма киритилади. Шу билан тўлов «Вақф» хайрия жамоат фондининг керакли бўлимига келиб тушади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг