Тошкентдаги баъзи ҳудудларда газ вақтинча ўчирилмоқда

Бугун Яшнобод туманидаги баъзи газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача бир неча манзилгоҳларда газ таъминоти бўлмайди, баъзиларида газ босими пасаяди. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди. Жумладан:
- Д.Усманова кўчасида;
- Каримова кўчасида;
- Уйсозлар кўчасида;
- Мумтоз кўчасида;
- Оҳанграбо кўчасида ва ушбу кўчанинг 1, 2, 3 ва 4-муюлишларида;
- Чашма кўчаси ва унинг 1, 2, 3 ва 4-муюлишларида;
- Шавкат кўчаси ва унинг 1, 2, 3 ва 4-муюлишларида;
- Садаф кўчасида;
- Чарос кўчасида;
- Мулойим кўчасида;
- Табибий кўчасида;
- Табассум кўчасида
- Толариқ кўчасида;
- ДХХ ҳарбий шаҳарчасида вақтинча газ бўлмайди.
Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter