Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги чорраҳалардан бири уч кунга қисман ёпилди

Тошкентдаги чорраҳалардан бири уч кунга қисман ёпилди

Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бошланди.

Қайд этилишича, Қори-Ниёзий кўчасидаги Р-6-5 ва Р-6-6 иссиқлик камераларини боғловчи иссиқлик тармоқлари алмаштирилмоқда. Мавжуд қувурлар ер остида тахминан 8 метр чуқурликда жойлашгани сабабли, янги қувурлар лойиҳа асосида уларнинг устки қатламидан ётқизилади.

Шу сабабли 26 июл соат 08:00 дан 28 июл соат 18:00 гача Қори-Ниёзий ва Ниёзбек йўли кўчалари чорраҳасида транспорт воситалари ҳаракати қисман чекланади.

Қурилиш-монтаж ишларини қисқа муддатда якунлаш учун ишлар икки сменада узлуксиз олиб борилади. Ҳайдовчилар учун айланма йўллар ташкил этилиб, тегишли йўл белгилари ўрнатилади.

Шунингдек, иссиқлик қувурлари ётқизилгач, йўл қопламаси тезкор равишда тикланади ва транспорт ҳаракати тўлиқ қайта йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг