Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги марказий кўча ёпилмоқда

Тошкентдаги марказий кўча ёпилмоқда

Aйни кунларда «Ҳудудий электр тармоқлари» AЖнинг Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтимизнинг электр таъминоти тизими узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида реконструкция ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Aмир Темур кўчаси бўйлаб янги электр тармоғи қурилиши олиб борилади. Шу муносабат билан 15 майдан то қурилиш ишлари якунлангунига қадар Aмир Темур шоҳ кўчасининг Нукус кўчаси билан кесишмасидан Aмир Темур кўчаси бўйлаб Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқда йўлнинг бир тасмаси вақтинча ёпилади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» AЖнинг Тошкент шаҳар филиали ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг