Тошкентдаги Олой бозорининг номини ўзгартириш таклиф этилди
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий сайтида журналист Суҳроб Аввалбоевнинг Тошкентдаги Олой бозорига бағишланган мақоласи чоп этилди. Журналист бозорнинг номини ўзгартириш таклифи билан чиққан.
«Бозорнинг номланиши кишини ўйга толдиради. Хўш, «олой» сўзи қандай маънони билдиради? Ҳазрат Алишер Навоий асарларини ўқиётиб, «олой» сўзига дуч келдим ва табиийки, унинг маъносини билгим келди. Маълум бўлишича, «олой» сўзи араб ёки форс тилидан олинмаган. Аксинча, асли туркий сўз бўлиб, «булғатувчи» деган маънони англатади ва омонимлар гуруҳига кирмайди («Навоий асарлари луғати», тузувчи: С.Иброҳимов, Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1972 йил). Халқимиз нутқида учрайдиган май олой (яъни май юққан) ва чеҳра олой (яъни қаллоб) каби иборалар бунга исбот бўла олади. Энди бир ўйлаб кўринг, пойтахтимиздаги нуфузли бозорни наҳотки шундай ном билан аташ мумкин бўлса?» деб ёзади муаллиф.
Мавзуга оид: Таклифлар, таклифлар…нега жамият уларни салбий қарши олмоқда?
Мазкур номланиш унинг фикрича, «халқимиз ва тилимизни таҳқирлаш, ўзбек тилининг бойлиги ва жозибадорлигига нисбатан беписандлик» бўлиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 5 мартдаги 82-сонли қарорга асосан «Олой бозори», «Олой деҳқон бозори» Очиқ Акционерлик Жамиятига айлантирилиб 1996 йил 12 майдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter