Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Роҳат» айланма йўли вақтинча ёпилди

Тошкентдаги «Роҳат» айланма йўли вақтинча ёпилди

2025 йил 2 июл куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Роҳат айланма йўлида автомобил ҳаракати вақтинча ёпилди.

Шу сабабли ушбу ҳудуд орқали ҳаракатланувчи 26, 54, 110, 119, 128, 174-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ўзгартирилади:

  • шаҳарнинг марказий қисми томон: ТҲАЙ – Оҳанграбо – Уйсозлар – Уйсозлар-2 – Иззат – Шоҳимардон – Оҳангарон шох кўчаси орқали.
  • қайтиш йўналиши: Шоҳимардон – Катта Янгиобод – Шоҳсанам – Толқариқ – ТҲАЙ кўчалари орқали.


Йўл таъмирлаш ишлари давомида транспорт ҳаракати чекланиши ва тирбандликлар юзага келиши, зарурат туғилганда йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қилинди.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг