Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Versal» ресторани сотувга қўйилди

Тошкентдаги «Versal» ресторани сотувга қўйилди

Фото:«Свадебний эксперт»

«Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК таъсисчилигидаги «Тантана Сервис» МЧЖ балансидаги «Versal» ресторани сотувга қўйилди.

Бу ҳақда «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ресторан умумий майдони 0,3357 га.ни эгаллаган. Ушбу хизмат кўрсатиш объекти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли саналади.

Маълум бўлишича, рестораннинг баҳоланган бошланғич қиймати 34,6 миллиард сўмдан зиёд суммани ташкил этади.

Аукцион очиқ кўринишда бўлиб ўтиши режаланган. Мазкур аукцоннинг ўтказилиш муддати 15 июнга белгиланиб, аризалар 13 июнгача қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг