Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудлари электрсиз қолади

Тошкентнинг айрим ҳудудлари электрсиз қолади

Фото: Xabar.uz

Мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 13 феврал куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Миробод тумани: «Мовароуннаҳр» ва «Фурқат» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Олмазор тумани: «Абу бакр Шоший» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди. 

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилган. 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Аввалроқ Тошкентнинг баъзи ҳудудлари газсиз қолиши хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг