Тошкентнинг икки туманида аҳоли вақтинча газсиз қолади
Тошкентнинг икки туманида аҳоли вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазпойтахт» хабар берди.
Тошкент шаҳар Сергели 8А мавзесидаги ер ости газ қувурларини қайта қуриш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 12 феврал куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани
Аҳоли истеъмолчилари:
Соҳибкор, Янги Сергели, Эзгулик, Мададкор, Зийрат, Меҳригиё, Ўзгариш, Ҳабибий, Саховат, Қипчоқ, Нурҳаёт, Иттифоқ, Нилуфар МФЙларидаги 347 та кўп қаватли уйлардаги 18 953 та хонадон;
Дарё бўйи, Софдил, Сўғдиёна МФЙларидаги 4072 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар: Ушбу ҳудудлардаги улгуржи истеъмолчилар.
Янгиҳаёт тумани
Аҳоли истеъмолчилари:
Йўлдош, Машъал, Янги турмуш, Олчазор, Хушнуд, Навқирон, Ёрқин ҳаёт, Чорагон, Чорбоғ, Виктор, Ал-Фарғоний, Дўстлик, Иқбол, Тошкент, Файзли МФЙлар кўп қаватли уйларидаги 12 559 та хонадон ва 3711 ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони – 226 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter