Тошкентнинг қайси туманида аҳоли кўплиги айтилди
Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, пойтахтда доимий аҳоли сони 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 2 миллион 879 минг 800 кишини ташкил этган. Аҳоли йил бошидан 17,4 минг кишига ёки 100,6 фоизга кўпайган.
Шундан:
- эркаклар сони 1 411 800 киши;
- аёллар сони 1 468 000 киши.
Шаҳар ҳудудлари кесимида энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 387,7 минг кишини, яъни шаҳар аҳолиси сонидаги улуши 13,5 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 360,9 минг киши – 12,5 фоиздан иборат.
Энг кам аҳоли сони Яккасарой туманида – 124,6 минг киши (4,3 фоиз) ва Бектемир туманида – 51,8 минг киши (1,8 фоиз)га тўғри келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter