Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг уч ҳудудида газ ўчади

Тошкентнинг уч ҳудудида газ ўчади

Фото: Xabar.uz

Энергетика вазирлиги Тошкентнинг уч ҳудудида газ ўчишини маълум қилди. 

Айтилишича, Янгиҳаёт тумани, «Янги Чоштепа» массивига кириш жойида Д-530 ммли ер ости юқори босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди.

Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 27 январ куни соат 17:00 дан 20:00 гача Янгиҳаёт тумандаги «Чоштепа» МФЙ даги 1 069 та уй хўжаликларида ҳамда «Янги Чоштепа» МФЙ даги 48 та кўп қаватли уйлардаги 3 745 та хонадонларда ва 13 та улгуржи истеъмолчиларда;

- Сергели туманидаги «Жунариқ» МФЙдаги 745 та уй хўжаликларида ҳамда 5 та кўп қаватли уйлардаги 120 та хонадонларда ва 16 та улгуржи истеъмолчиларда;

- Чилонзор туманидаги 24 та маҳалладаги 9 500 та уй хўжаликларида ҳамда 440 та кўп қаватли уйлардаги 22 000 та хонадонларда ва 24 та маҳалладаги барча улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг