Тошкентнинг Яшнобод туманида айрим ҳудудлар газ таъминотисиз қолади
Таъмирлаш ишлари сабабли эртага, 15 март куни Яшнобод туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Яшнобод тумани, «Баҳор» МФЙ ҳудудидан ўтган ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли жорий йилнинг 15 март куни соат 10:00дан 17:00га қадар МФЙдаги жами 450 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 3 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter