Тўй ва маросимлар ўтказилиши қатъий назоратга олинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида тўйлар, маросимлар ва оилавий тадбирлар белгиланган тартиб асосида назоратга олинади.
2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Бу даврда ортиқча исрофнинг олдини олиш, аҳолига етарли ва сифатли озиқ-овқат етказиб бериш чоралари амалга оширилади.
Қарорга асосан, тўй ва маросимлар:
- 2019 йилда тасдиқланган низом асосида ўтказилади;
- Оилавий тадбирларда — 200 нафаргача;
- Ош маросимида — 250 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкин;
- Қўшалоқ тўйлар ва хашарларда — 250–300 нафаргача.
Миллий анъаналаримизга тўғри келмайдиган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган урф-одатлар ва шоу тадбирлар тақиқланади. Жумладан: “Куйов навкари”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва бошқалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter