Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адам Қодиров ўзининг тўйида миллион долларлик соатда кўриниш берди

Адам Қодиров ўзининг тўйида миллион долларлик соатда кўриниш берди

Чеченистон раҳбарининг 17 ёшли ўғли Адам Қодиров ўзининг тўйига Jacob & Co. компаниясининг Jacob & Co. Billionaire Ashoka соатини таққан ҳолда келган. 

«Коммерсант»нинг қайд этишича, Jacob & Co. компанияси Billionaire Ashoka соатларининг бир нечта модификациясини ишлаб чиқарган. Даражаларига қараб, уларнинг нархи 2 млн доллардан 27,7 млн долларгача ўзгариб туради.

The Insider нашрининг таъкидлашича, Адам Қодиров, шунингдек, тўй пайтида ўтирган Mercedes-Benz G-Class STRONGER THAN THE 1980s автомобили ҳам дунё бўйлаб бор-йўғи 480 дона ишлаб чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Адам Қодиров 28 июн куни чеченистонлик сенатор Сулаймон Геремеевнинг қизига уйланди.

Адам Қодиров аввалроқ Грозний тергов изоляторида Қуръонни ёққани учун безориликда айбланган ҳибсда бўлган Никита Журавелни калтаклагани билан машҳур бўлган эди. 

Чеченистон раҳбарининг ўғли айни пайтда хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ва у, «Чеченистон Қаҳрамони» ҳамдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг