Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўйхона эгаларига жазо чоралари ишлаб чиқилди

Тўйхона эгаларига жазо чоралари ишлаб чиқилди

Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талаблар бузилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима солинади.

Агар бу ҳуқуқбузарлик жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Муҳокама 7 ноябргача давом этади.

Шунингдек, фуқаролар тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этмаса, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима солинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг