Туркия ТИВ: «Туркия Бағдоднинг розилигисиз Ироқда ҳарбий операция ўтказмайди»

Туркия Ироқ шимолида расмий Бағдоднинг рухсатисиз ҳарбий операция ўтказиш ниятида эмас. Бу ҳақида Туркия бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди.
«Биз Ироқ ҳукуматининг розилигисиз ҳеч қандай ҳарбий операция ўтказмаймиз. Туркия Ироқнинг суверенитетини ҳурмат қилади ва уни бузиши мумкин бўлган ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмайди», — дея Йилдиримнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Аиф.ру» сайти.
Анқаранинг мазкур позициясини Йилдирим Ироқ бош вазири Ҳайдар Ободийга телефон мулоқоти давомида маълум қилинган. Туркия бош вазири, шунингдек, ҳозирча операцияларни ўтказиш бўйича икки давлат ўртасида ҳеч қандай келишув йўқлигини билдирган.
Ободий, ўз навбатида, расмий ҳукумат мамлакат ҳудудида бутун назоратни ўз қўлига олгани ва жангариларга қарши мустақил кураша олишини айтган.
«Биз Туркия ўз қуролли кучларини чегараларидан ташқарига чиқаришига қаршимиз», — дея баёнот берган Ободий.
Март ойида Туркия президенти Ражаб Эрдўғон мамлакат қуролли кучлари истаган вақтда Ироқнинг Синжор туманидаги Курдистон ишчи партиясига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter