Туркияда темурийзода малика қўли билан ёзилган Қуръон қўлёзмаси топилди
Туркияда илк темурийзода малика Шодмалик Султоннинг қўли билан ёзилган Қуръон қўлёзмаси топилди. Бу ҳақида Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида маълум қилинди.
Ноёб топилма Амир Темурнинг чевараси, Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг неварасига қизи томонидан атаб битилган.
Қўлёзмани топган Истанбул университети доктори Эмек Ушенмеснинг билдиришича Анқарада Темурнинг невараси Жаҳонгир Мирзо Боязид билан бўлган жангда яраланади ва Кайсера шаҳрига келиб вафот этади. 1467 йил қизи малика Шодмалик Султон ўз қўллари билан Қуръони Карим оятларини қўлёзма шаклида ёзиб тугатади. Эътиборли жиҳати бу темурий малика томонидан ёзилган биринчи Қуръон ҳисобланади. У айни пайтда Истанбулдаги Турк ва ислом асарлари музейида сақланмоқда.
100 га яқин чет эллик олимлар йиғилган маданий мерос ҳафталигида ушбу қўлёзманинг факсимилеси тайёрланиши маълум қилинди. Ундан ташқари ҳафталик доирасида Қуръони Каримнинг қадимги қўлёзма нусхалари ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларни турли шаклда Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилиши маълум қилинди. Шунингдек ҳафталикнинг муҳим воқеликлари сирасига яна 700 йиллик тарихга эга Ўзбекхон Қуръони, Берлин кутубхонасида сақланаётган Бобурийларга тегишли альбом каби юздан ортиқ янгиликлар киради.
Ўзбекистондаги Ислом цвилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бу каби ноёб қуръон қўлёзмалари ҳали кўплигини маълум қилиб, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) билан ҳамкорликда Марказ биносининг асосий қисмида, 67 метрлик гумбаз остида, 114 та Ўзбекистонга алоқадор бўлган энг қадимий ва бебаҳо Қуръон қўлёзмалари жойлаштирилади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа бўйича қуръон қўлёзмаларининг факсимиле нусхаларини қайтариш чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter