Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч миллиард сўмдан зиёд ноқонуний харидлар бекор қилинди

Уч миллиард сўмдан зиёд ноқонуний харидлар бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

3,1 млрд сўмлик 11 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Аксилкоррупция агентлиги.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг август-сентябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан жами 3,1 млрд сўмлик 11 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:

- Нарпай туман Тиббиёт бирлашмасининг 673 млн сўмлик;

- Шуманай тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 343 млн сўмлик;

- Каттақўргон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 215 млн сўмлик;

- Олтинсой тумани ҳокимлигининг 193 млн сўмлик;

- Қумқўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг 115 млн сўмлик;

- Бухоро Давлат Педагогика институти ҳузуридаги Академик лицейининг 56 млн сўмлик давлат харидлари.

Шунингдек, «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат муассасаси буюртмачилигида ўтказилган 1,5 млрд сўмлик давлат харидида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига йўл қўйилган.

Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг