Уч вилоятда долларфурушларга қарши тезкор тадбир ўтказилди

Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Х.Р. ва бошқалар фуқаро М.Г.га 5 000 АҚШ долларини 64,3 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. фуқаро И.Ю.дан 3 900 АҚШ долларини 49,6 сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.У. фуқаро А.Ғ.га 4 500 АҚШ долларини 57,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter