«Уруш оналарнинг лаънатларидир» — энг сара афоризмлар шодаси

Уруш билан боғлиқ энг сара афоризмларни эътиборингизга тақдим этамиз. Улар шоир, ёзувчи, саркарда ва бошқа давлат арбоблари тилидан айтилган.
Душманлар билан бир қабрда ётгандан кўра, улар билан музокаралар столида ўтирганинг афзал.
Борис Кригер
Уруш – саргузашт эмас. Уруш – касаллик. Терлама каби.
Антуан де Сент Экзюпери
Уруш инсон ва табиат устидан қилинган улкан ҳақоратлардан биридир.
Владимир Маяковский
Уруш халқлар учун – кўз ёшлар ва қон, бу – бевалар ва бошпанасизлар, бу – тўзитилган кулба, ўлдирилган ёшлик ва таҳқирланган кексаликдир.
Илья Эренбург
Урушлар – шуҳрати оламга ёйилган ёвузлик
Сенека
Урушдан сўнг ғалаба, ғалабадан сўнг – тақсимот, ана шунда урушганлардан кўра ғолибларнинг кўплиги аён бўлади. Урушнинг таомили шундай.
Ураш ғолибни аҳмоққа, мағлубни ваҳшийга айлантиради.
Ф.Ницше
Урушни энг тез якунлашнинг йўли – мағлубиятга учрашдир.
Ж.Оруэлл
Урушни хоҳлаганда бошлайдилар, бироқ қўлларидан келганида тугатадилар.
Я.Макиавелли
Урушлар оналарнинг лаънатларидир.
Квинт Гораций
Мен урушни жирканч деб ҳисоблайман, аммо камина учун янада жирканчлиси – ўзи урушда қатнашмай, уни достон қиладиганлардир.
Ромен Роллан
Уруш пуллардан озиқланади, уруш қондан шодланади – бизгача ҳам шундай бўлган.
Данило Туптало
Уруш – ғалаба сари элтадиган туркум ҳалокатлардир.
Жорж Клемансо
Уруш – тинч қўшнига ҳамла қилинган ваҳшийлик, бироқ ватанни ҳимоя қилганда, бу – муқаддас бурчдир.
Ги де Мопассан
Тинч-осуда пайтда ўғиллар отасини дафн этади, уруш вақтида эса оталар ўғилларини кўмади.
Фрэнсис Бэкон
Фақат охирги аскар кўмилса, уруш тугаган бўлади.
Александр Суворов
Уруш ҳақиқат ва инсонийликни рад этишдир. Гап фақат одамларни ўлдиришда эмас, улар у ё ёки бу тарзда барибир ўлади, балки онгли ва қатъий равишда нафрат ва ёлғонни инсонларга тарқатишдир.
Жавоҳарлаъл Неру
Уруш – кучлининг ожиз устидан ҳукмронлик қилиши учун табиий ҳуқуқни амалга оширишидир.
Бенедикт Спиноза
Уруш, бу – бўри ва у эшигингиз олдига келиши мумкин.
Бернард Шоу
Дунёдаги барча урушлар – фуқаролик урушларидир: одам одамнинг қонини тўкади.
Франсуа Фенелон
Уруш якун топганда панадан қаҳрамонлар чиқиб келади.
Ю.Булатович
Уруш – халқларнинг ожизлиги ва аҳмоқлиги мевасидир.
Ромен Роллан
Урушда ёшликнинг ҳалок бўлиши – йил фаслларидан баҳорни юлқиб олиш дегани.
Перикл
Ҳарбий жиноят нима эканлигини фақат ғолиблар ҳал қилади.
Г.Уилле
Урушда ғалаба қозонишдан кўра, урушга йўл қўймаслик қийинроқ.
Уруш – башариятга қарши жиноят бўлиб, унинг ижрочилари ва буюртмачилари мавжуд.
Константин Кушнер
Халқлар бир-бири билан ёқавайрон бўлса, бу уруш деб номланади.
Козьма Прутков
Уруш, бу – гоҳида энг яхши одамлар мағлубиятга дучор бўладиган ўйиндир.
М.Кемаль
Агар аскарларимиз бизнинг нима учун уруш қилаётганизни англаганида эди, бирорта ҳам уруш бўлмасди.
Буюк Фридрих
Ҳар қандай уруш дастлабки бир ой мобайнида машҳурдир.
Артур Шлезингер
Мен аминманки, аввалги урушларнинг хатоси такрорланмайди, чунки биз талай янги хатоларга қўл урамиз.
Уруш, бу – катта эҳтимолга кўра, қўпол хатоларнинг каталогидир.
Уинстон Черчилль
Урушнинг нима эканлигини ҳақиқатда мурдалар билади: фақат улар ҳаммасини охиригача англаб етган.
Эрих Мария Ремарк
Зилзилани бартараф этиб бўлмаганидек, урушда ҳам ютиш мумкин эмас.
Жаннет Ранкин
Урушни ҳарбийлар бошламайди. Урушни сиёсатчилар бошлайди.
Уильям Уэстморланд
Бу уруш урушларга якун ясайди. Кейингиси ҳам.
Дэвид Ллойд Жорж
Урушнинг биринчи қурбони ҳақиқат бўлади.
X.Жонсон
Бизга шундай дейишади: уруш – қотилликдир. Йўқ, у ўз жонига суиқасддир.
Рамсей Макдоналд
Шаҳарларни аскарлар топширади, генераллар олади.
Александр Твардовский
Ҳақиқатда уруш ҳеч кимга керак эмас, бироқ кўпчиликка нафрат керак.
Макс Фриш
Ҳар бир миллат ўзини бошқа миллатлардан устун ҳисоблайди. Бу ватанпарварлик ва... урушларни келтириб чиқаради.
Дейл Карнеги
Урушни адолатли деб бўлмайди, чунки ҳатто адолат учун курашсанг ҳам одилона урушиш мумкин эмас.
Тадеуш Котарбиньский
Уруш ўзида барча қашшоқлик ва барча жиноятларни қамраб олган қашшоқлик ва жиноятдир.
Вольтер
Душман бўлмаганда, урушлар ҳам бўлмайди.
Лао Цзи
Агар қўрқув танҳо ўзи ҳамиша одамлар устидан ҳукмронлик қилганида ҳеч қачон урушлар бўлмасди.
Карел Чапек
Фолкленд уруши икки тақирбошнинг тароқ талашиб қилган муштлашуви эди.
Хорхе Луис Борхес
Урушни сиёсатнинг давоми, деганлари ёлғон. У сиёсатнинг ночор ва ожиз ўсимтасидир.
Сергей Лукьяненко
Аскар бўлиб туғилмайдилар, аскар бўлиб ўладилар.
Егор Летов
Уруш ғалабани яхши кўради ва давомийликни хушламайди.
Сунь Цзи
Урушнинг мақсади тинчлик ҳисобланади.
Арасту
Агар биз урушни якунламасак, уруш бизни тугатади.
Герберт Уэллс
Ҳозир урушни ният қилувчи ваҳшийлар инсониятнинг келажагини ўлдиришга шай, чунки бу уларнинг келажаги эмас.
Илья Эренбург
Тинчлик қандай ўрнатилади ва урушлар авж олади? Дипломатлар журналистларни алдайди ва ўз ёлғонларини газеталарда ўқиб ишонади.
Карл Краус
Уруш тугамайди, у дам олади.
Уршула Козел
Халққа қилинган маърузалар урушда завқ-шавққа эга бўлиш учун керак.
Бенито Муссолини
Дунё – урушлар ўртасидаги нафас ростлаш, холос.
Адриан Декурсель
Агар урушнинг оқибатини олдиндан кўриб бўлганда, ҳар қандай урушлар тўхтар эди.
Кароль Бунш
Ё урушлар урфдан чиқади, ёки одамлар.
Бакминстер Фаллер
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter