Ушбу ҳафтада ҳарорат 44 даражагача кўтарилади
Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эртага 23 июн куни фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 24 июнда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
25-26 июн кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Республика ҳудудининг катта қисмида иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 41-44 даражагача бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бугун кундузи жуда иссиқ бўлади, чўл ҳудудларда эса бугун ва эртага 41-44 даражагача бўлиши кузатилади. Кейинчалик ҳаво ҳарорати 4-6 даражага пасаяди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво: бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 34-36 даража бўлади.
23 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 36-38 даража бўлади.
24 июн: Қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 34-36 даража бўлади.25-26 июнда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 36-38 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter