Уй-жой учун субсидия тўхтатилган бўлса нима қилмоқ керак?

Уй-жой учун субсидия олмоқчиман. Аммо ҳозирда ариза қабул қилиш тўхтатилган экан. Қаерга, қачон ва қандай тартибда ҳужжат топширса бўлади?
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифингда шу саволга жавоб қайтарилди.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан, 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари (фуқаро меҳнат мигранти бўлганда унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин) уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал ёки кредит фоизининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар олиш учун жорий йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали орқали ариза беришлари мумкин.
Қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
- Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
- Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;
- Никоҳ бекор қилингани ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилгани тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);
- Турар-жойнинг кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
- Турар-жойининг уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхалари;
- Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома.
- Ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур параметрлар белгилангач, «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ЯИДХП» (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериш мумкин бўлади. Аризалар қабул қилиниши бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter