«Вилоят ҳозир ўз электр манбасига эга эмас» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухорода бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоятда энергетика соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди.
— Бугунги кунда вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш манбалари мавжуд эмас.
Шунинг учун, 1,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан, 4 та шамол, қуёш ва иссиқлик электр станциялари барпо этилади.
Ушбу станциялар йилига 6,3 миллиард кило-ватт соат ёки вилоят эҳтиёжига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради, — деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, 2023 йилда Пешку ва Ғиждувонда жами қуввати 1 минг мега-ватт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter