Президент ташрифи арафасида ишдан бўшаган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўрнига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Илгари Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Турсунов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Шунингдек, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса илгари вазирликнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Тўрақул Арзиқулов тайинланди.
Давлат раҳбарининг Тошкент вилоятига қилган ташрифига қадар вилоят халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ўз аризаларига биноан ишдан кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter