Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки ходимлари Самарқандга саёҳат қилишди

Халқ банки ходимлари Самарқандга саёҳат қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда бой маданий-тарихий мерос ва ўзига хос табиий масканлар билан яқиндан танишиш мақсадида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм Дастури амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан яқинда акциядорлик тижорат Халқ банки ички туризмни ривожлантириш, банк ходимларига юртимизнинг қадимий ва тарихий масканларини яқиндан таништириш мақсадида кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди.

Ушбу саёҳат дастури бир кундан иборат бўлишига қарамасдан банк ходимлари Самарқанд шаҳрининг  Регистон мажмуаси, Гўри Амир мақбараси ва Шоҳи Зинда, Бибихоним мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлиб, машҳур меъморий обидалар билан танишдилар. 

– Кўҳна Самарқанд шаҳри тарихий обидалари билан ажралиб туришига бугун яна бир бор амин бўлдим, – дейди банк ходими Дурдона Ибрагимова. 

– Ҳамкасбларим билан бир оила бўлиб, Самарқанд шаҳрига ҳам саёҳат, ҳам зиёрат уюштирилганидан жуда хурсанд бўлдик. Тўғрисини айтсам, Ўзбекистонда яшаб туриб, Самарқанд шаҳрига биринчи марта келдим. Бу ернинг бир-биридан бетакрор тарихий обидаларини, эски шаҳарларини томоша қилиб, Самарқанд ҳақиқатдан ҳам «Шарқ дурдонаси» эканлигига амин бўлдим.

Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш албатта, инсонга тетиклик ва руҳий завқ бағишлайди. Албатта, банк ходимларининг Самарқандга қилган сафари уларда унутилмас таассурот қолдирди. 

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг