Харидор – банк – қурувчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги «мақсадли ипотека омонати» механизми жорий этилади. Бунда:
- харидор – банк – қурувчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;
- уй-жой харид қилмоқчи бўлган фуқаро банкда омонат очиб, уни тўлдириб боради;
- бадал суммаси шаклланганда, унга ипотека кредити расмийлаштирилади;
- тижорат банки омонат маблағларини қурувчи ташкилотга кредит сифатида ажратади.
Яъни, харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйни харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.
Рейтингда юқори ўринларда бўлган пудратчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун ерни аукциондан сотиб олиш тўловини аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter