Харидорлар чекидан 16,5 млн кешбек тўплаган «уддабурон кассир» аниқланди
Харидорларнинг чекини рўйхатдан ўтказиб катта миқдордан кешбэк тўплаган кассир аниқланди.
Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, Б.Р исмли фуқаро апрель ойида 443 та 1,8 млрд сўмлик чекларни рўйхатдан ўтказиб, 18 183 656 сўм кешбэк тўплаган.
Шундан, 1,6 млрд сўмлик 152 та чеклар «АА» корхонасидан олинган бўлиб, уларга 16 485 000 сўмлик кешбек ҳисобланган.
Ўрганиш натижасида ушбу фуқаро «АА» корхонасида кассир лавозимида ишлаши маълум бўлди ва рўйхатдан ўтказилган чеклар шубҳали бўлгани сабабли ҳисобланган 16 485 000 сўмлик кешбек суммалари бекор қилинган.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12-майдаги 255-сон қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter