Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавфли микроблар уни «яхши кўради»: мутахассис кондиционер бўйича огоҳлантириш берди

Хавфли микроблар уни «яхши кўради»: мутахассис кондиционер бўйича огоҳлантириш берди

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Нодира Алиханова ССВ матбуот хизмати билан қилган суҳбатида кондиционерларнинг хавфли жиҳатларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

— Кондиционерлар вентиляцияси бор хона ва биноларга ўрнатиш учун мўлжалланган. Бундай шароитда уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири кам бўлади.

Хонада вентиляция мавжуд бўлмаса, кондиционер ҳавони бир неча маротаба қайта-қайта совутади ва қуритади. Ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Кондиционерли хонада мунтазам ўтириб ишлайдиган ходимлар уст кийимларига эътибор беришлари керак. Уларнинг либоси табиий матодан, ўзига намликни енгил сингдира оладиган бўлгани маъқул.

Ушбу қурилмада нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланиб қолиши мумкин. Шу боис унга ҳавони намлантирадиган ускуна қўйиш лозим.

Кондиционерда хавфли бактериялар, вируслар ва аллергенлар мавжуд. Оғир пневмония касаллигининг келтириб чиқарадиган микроблар ҳам ушбу совутиш воситасини «яхши кўради».

Шундай экан, кондиционер зарарсиз ишлаши учун унинг тозалигига эътибор бериш, ҳар уч ҳафтада чангюткич ёрдамида тозалаш ёки сувда ювиб туриш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология маркази бугун ҳам Ўзбекистонда ҳарорат 45 даражагача ошишини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг