Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди

Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Хива Ислом дунёсининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинди, бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матубот котиби телеграм-каналида хабар берди.

Ушбу қарор Ислом ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг Боку шаҳрида ўтган XI сессиясида қабул қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм соҳасини ривожлантириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар натижасида ва бунинг эътирофи сифатида Хива шаҳрининг номзоди БААнинг Абу-Даби, Туркиянинг Шанлиурфа, Нигериянинг Лагос, Тожикистоннинг Душанбе шаҳарлари орасида ғолиб деб топилди, деб ёзди Шерзод Асадов.

Фото: Президент матбуот хизмати
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг