Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хўжаобод туманида ҳоким ўзгарди

Хўжаобод туманида ҳоким ўзгарди

Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Бозорбоев Жамшид Рафиқжон ўғли тайинланди.

Жамшидбек Бозорбоев 1990 йили Избоскан туманида туғилган. 2015 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимлиги, Андижон вилояти «Сувоқава» ДУК, «Тоза ҳудуд» ДУК, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари ва раҳбар лавозимларида  ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ вилоятнинг Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг