Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда меҳнат бозорига ҳар йили 30 минг нафар ёшлар кириб келади

Хоразмда меҳнат бозорига ҳар йили 30 минг нафар ёшлар кириб келади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Хоразм вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари Хоразмдаги ишсизлик масаласига тўхталди.

«Бугунги кунда Хоразмдаги энг катта муаммолардан бири – 80 мингдан зиёд аҳоли бандлигини таъминлашимиз керак.

Шунингдек, меҳнат бозорига ҳар йили 30 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. Айниқса, бу масала Қўшкўпир, Янгиариқ, Янгибозор туманларида ўта долзарб», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ушбу муаммони бартараф этиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусан, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорликка жалб қиладиган микрокредит ташкилотларига 50 миллиард сўм миқдорида, 5 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади.

Бу тажриба Хоразмдан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг